date

Владимир Путин Кремлда Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

Владимир Путин Кремлда Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Песковнинг аниқлик киритишича, икки давлат президентлари суҳбати Кремлда бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга келди. Москва шаҳридаги Внуково аэропортида давлати раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага Ўзбекистон етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Тадбирларда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин Кремлда Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди