10:44 / 16.05.2023
381

Лукашенко Россия ҳарбий авиатехникаси Брянскда қулаганини тасдиқлади

Лукашенко Россия ҳарбий авиатехникаси Брянскда қулаганини тасдиқлади

Фото: Видеодан кадр

БелТА давлат агентлиги иқтибос келтирган Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, Брянск яқинида “тўртта самолёт уриб туширилганидан бери” Беларус қўшинлари “юқори жанговар шай ҳолатда турибди”.

Россия Федерацияси расмийлари ҳозирча фақат битта вертолёт ҳалокатга учраганини тан олди, Россия федерал телеканаллари эса нима бўлганлиги ҳақида бирорта ҳам хабар тарқатмади.

Украина томони самолётлар Россия ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

13 май куни Россиянинг Брянск области губернатори Александр Богомаз Клинци шаҳри ҳудудида вертолёт ҳалокатга учрагани тўғрисида маълумот берди. ТАСС фавқулодда хизматлардаги манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, гап Ми-8 ҳақида бормоқда. Агентликнинг қўшимча қилишича, Брянск областида Су-34 бомбардимончи самолёти ҳам ерга қулаган.

Кейинроқ телеграм-каналларда Брянск вилояти осмонида жами иккита вертолёт ва иккита самолёт қулагани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Mash хабарига кўра, уларнинг экипажининг барча аъзолари – тўққиз киши ҳалок бўлган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг