Имрон Хон хавотирли баёнот эълон қилди

Имрон Хон хавотирли баёнот эълон қилди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг айтишича, айни дамда полиция унинг уйини қуршаб олган. Бу ҳақда у Твиттер саҳифасида ёзган.

«Эҳтимол, навбатдаги ҳибсдан олдинги твитимдир. Полиция уйимни ўраб олди», — деб ёзган Хон.

Ўзининг видеомурожаатида собиқ бош вазир Покистон «ҳалокат йўлида» эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон шу йилнинг 9 май куни ҳибсга олинган, сал ўтмай Покистон Олий суди қарори билан қўйиб юборилганди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар