12:00 / 23.05.2023
343

Африка тинчлик миссияси Украинадан рус қўшинлари олиб чиқилмай туриб жангларни тўхтатишни таклиф қилмоқда

ЖАР президенти Сирил Рамафоса
Фото: Reuters

Россия—Украина урушини ҳал қилиш бўйича Африка миссияси томонлар биринчи навбатда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши кераклигини таклиф қилмоқда. Ушбу ташаббус билан чиққан Африканинг олти давлати Украина ҳудудларидан Россия қўшинлари олиб чиқилмасдан туриб музокаралар бошлаш мумкин, деб ҳисоблайди. Тафсилотларни Жанубий Африка Республикаси президентининг вакили Винсент Магвеня маълум қилди.

Биринчи навбатда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади, кейин барқарор тинчлик учун асос яратилади”, — деди Магвеня.

Украинанинг Жанубий Африкадаги элчиси Любов Абравитова бундай ташаббусга қарши чиқди. “Менинг президентим аниқ қилиб айтган... Россияликлар халқаро тан олинган чегаралар доирасида ҳудудимизни тарк этмагунча Украина ва Россия ўртасида музокаралар бўлмайди”, — деди дипломат.

ЖАР президенти Сирил Рамафоса май ойи ўрталарида Замбия, Сенегал, Конго, Уганда, Миср ва ЖАР номидан тинчлик ташаббусини таклиф қилганди. Рамафоса ташаббусни муҳокама қилиш учун Россия ва Украинага делегациялар юбормоқчи. Москва ва Киев Африка давлатлари вакилларини қабул қилишга келишиб олган.

Маълумот ўрнида, ЖАР БМТнинг Россияни Украина ҳудудидан қўшинларини олиб чиқишга чақирувчи резолюцияси учун овоз беришда бетараф қолган, шу сабабли Ғарб давлатлари Африка давлатини Россиянинг Африкадаги энг яқин иттифоқчиларидан бири деб ҳисоблай бошлаган. Кейинроқ АҚШ элчиси Рубен Бригетти ЖАРни Россия армиясига қурол етказиб беришда айблаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африка тинчлик миссияси Украинадан рус қўшинлари олиб чиқилмай туриб жангларни тўхтатишни таклиф қилмоқда
ePN