date
views 936

Давлат Думаси депутати муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилди

Давлат Думаси депутати муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилди

ЛДПР фракцияси раҳбари ўринбосари Ярослав Нилов Давлат Думасида Котелники аҳолиси Владимир Путинга шикоят қилган намозхона билан боғлиқ жанжалдан сўнг Давлат Думасининг ялпи мажлисида Москва вилоятида «мигрантлар ҳукмронлиги» муносабати билан Маъмурий Кодексга ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқди.

У худди шундай баёнотни Котелникидаги намозхонага қарши ҳаракатлардан  кейин ҳам айтган. Бир неча кун олдин намозхонани  хавфсизлик кучлари тинтув қилиб, муҳрлаб кетган.

Ниловнинг фикрича, муҳожирларнинг ҳаракатланишини қаттиқ назорат қилиш, уларнинг яшаш ва яшаш жойларини қаттиқ текшириш лозим экан.

Бундан ташқари, Ниловнинг фикрича, муҳожирларни ишга жойлаштириш масаласини тартибга солиш керак.

— "Мунтазам рейдлар, текширишлар ўтказиб, жавобгарликка тортиш керак. Ва қўрқмасдан Россиядан киришни тақиқлаш билан ҳайдаб чиқариш лозим. Энди амнистия бўлмаслиги керак”, — дейди Нилов.

Котелникидаги намозхона полиция томонидан ёпилган бўлса ҳам унинг ёнида кечаю кундуз бир неча автозак – полиция автобуслари навбатчилик қилиб турибди. Йўлдан ўтган муҳожирлар тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилмоқда.

Маҳаллий аҳоли масжидни «терроризм ўчоғи», «ваҳҳобийлар макони» сифатида кўради.

Москва шаҳрида 872 та черков бўлгани ҳолда масжидлар сони атиги 4 та.

2023 йилнинг март ойида Косино-Ухтомский туманида ўнлаб намойишчилар кўл яқинида қурилажак масжидга қарши намойишлар ўтказган эди. Шундан сўнг Москва мэри Сергей Собянин масжид бошқа жойда қурилишига қарор қилган эди.

Рус православ черкови вакиллари ҳам масжидлар қурилишига зимдан қаршилик қилади.

Масалан, патриарх Кириллнинг викарийси, епископ Савва муҳожирларни Москвага босиб олиш учун келаётган одамлар сифатида баҳо берган.

Мусулмонларнинг ҳатто ўз маблағидан масжид қуришга қарор қилгани ҳам ҳокимият ва маҳаллий аҳоли томонидан қаршиликка дуч келади. Малоярославецда ўз ҳисобидан  масжид  қурмоқчи бўлган маҳаллий татарлар жамиятининг раиси 79 ёшли раиси Бизбах Габитов ўзи туғилган шаҳарда 40 кишига мўлжалланган кичик масжид қура олмаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Давлат Думаси депутати муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилди