Украинада урушнинг 458-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 28 майга ўтар кечаси, Шаҳар куни арафасида Киев кенг кўламли босқин бошланганидан буён дронларнинг «энг йирик ҳужуми»га йўлиқди. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, 50 дан ортиқ учувчисиз учар қурилмаларини уриб туширган. Тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.
- Ростов областида аннексия қилинган «ЛХР»дан бўлган 39 нафар қуролланган дезертирдан иборат гуруҳ қидирилмоқда. Уларнинг барчаси — «Шторм Z» отрядидаги собиқ маҳбуслар бўлиб, Лисичанскдан қочиб кетишган.
- Аннексия қилинган «ДХР»да ҳам етти нафар собиқ маҳбуслар дезертирлик қилган. Улардан беш нафари қўлга олинган, яна бирини таслим бўлмоқчи бўлганида ўлдиришгани айтилган, яна бир киши қидирилмоқда.
- Твер областининг Ерохино қишлоғи яқинида, «Дружба» нефт қувурига хизмат кўрсатувчи нефтни қайта ишлаш станциясига дронлар ҳужум қилди. Шунингдек, Псков области Литвиново қишлоғидаги маъмурий бинода ҳам портлаш бўлган. Расмийлар бу портлаш сабабини очиқламаган.
- Курск областида миномёт зарбаси оқибатида давлат чегарасида мудофаа линиясини барпо этишда ишлаётган қурувчи ҳалок бўлган.
- Брянск областида камикадзе дрон ҳужуми оқибатида РФ мудофаа вазирлиги автомобилида, Бровничи — Сушани йўли бўйлаб ҳаракатланган икки ҳарбий ҳалок бўлди.
- Белгород области ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, икки ўсмир яраланган.
Киевда дрон портлаши

Богородичное қишлоғидаги кундалик ҳаёт

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA


Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмут атрофида яксон этилган техника

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг турли ҳудудларидан суратлар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар