12:41 / 29.05.2023
274

Туркия лираси Эрдўғаннинг сайловдаги ғалабасидан кейин кескин қадрсизланди

Фото: Getty images

Туркия лираси президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Эрдўған ғалаба қозонганидан сўнг тарихдаги энг паст даражага яқинлашди. Morgan Stanley таҳлилчилари лира учдан бир қисмга қадрсизланиши мумкинлигини тан оляпти. Сармоядорлар мамлакатни яна беш йил бошқариш мандатини олган Эрдўған ўзининг паст фоизли иқтисодий сиёсатига амал қилишда давом этишидан хавотирда.

Туркия лираси Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонгани ва яна беш йил давомида ҳокимият тепасида қолиши маълум бўлганидан сўнг рекорд даражада қадрсизланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Тошкент вақти билан соат 10:57 ҳолатига кўра, лира 0,38 фоизга арзонлашди ва бир доллар учун 20,0485 лирага тушди. 26 май, жума куни лира рекорд даражада пасайиб, бир доллар учун 20,6 га таклиф қилинганди.
 
Morgan Stanley маълумотларига кўра, лира бир доллар учун 29 фоизга тушиб, 26 лирани ташкил этиши мумкин, бу олдиндан кутилганидан тезроқ рўй бериши ва 2023 йил охирига бориб бир доллар учун 28 лирадан савдо қилиниши эҳтимоли бор. Банк таҳлилчиларининг бу прогнози Эрдўған Марказий банкнинг асосий ставкасини паст даражада ушлаб турган ҳолда ўз иқтисодий сиёсатига амал қилишда давом этади деган тахминга асосланади. Wells Fargo & Co таҳлилчилари жорий чорак охиригача лира бир доллар учун 23 лирагача арзонлашишини кутмоқда.

Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 52 фоиздан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия лираси Эрдўғаннинг сайловдаги ғалабасидан кейин кескин қадрсизланди