date
views 390

«Толибон» раҳбари ва Қатар бош вазири Афғонистонда махфий музокара ўтказди

Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Таний / Фото: Reuters

Қатар бош вазири май ойида «Толибон» олий раҳбари билан махфий музокаралар олиб борган, у халқаро ҳамжамият билан зиддиятларни бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда манбага таяниб, Reuters хабар бермоқда. Агентлик таъкидлашича, бу воқеалар Афғонистон расмийларининг мамлакат яккаланишига барҳам бериш йўлларини муҳокама қилишга тайёрлигини кўрсатиши мумкин.

Ушбу учрашув 12 май куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Таний ва «Толибон» олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охунзода ўртасида бўлиб ўтган. Бу «Толибон» раҳбарининг хорижлик етакчи билан биринчи учрашуви эди.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти музокаралар ҳақида маълумот олди ва юқоридаги раҳбарлар «муҳокама қилаётган барча масалаларни», шу жумладан «Толибон» билан мулоқотни давом эттиришни мувофиқлаштирмоқда, деди Reuters манбаси.

Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, шайх Муҳаммад «Толибон» етакчиси олдида кўтарган бошқа масалалар қаторида қизларнинг таълим олиши ва аёлларни иш билан таъминлашга қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳам бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» раҳбари ва Қатар бош вазири Афғонистонда махфий музокара ўтказди