Президент Қирғизистонда кутиб олинди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига борди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Чўлпонотада иккинчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг