date
views 457

Варшавада 1989 йилдан бери энг йирик норозилик намойиши ўтказилди

Варшавада 1989 йилдан бери энг йирик норозилик намойиши ўтказилди

Фото: Czarek Sokolowski/AP Photo/picture alliance

Варшавада 4 июн, якшанба куни юз минглаб одамлар ҳукмрон ўнг “Қонун ва адолат” партияси курсига қарши намойиш учун кўчаларга чиқди. Ташкилотчиларнинг айтишича, шаҳар маъмурияти иштирокчилар сонини ярим миллион деб ҳисоблаган ва бу акция 1989 йилда коммунизм қулагандан бери энг йирик намойишга айланган.

Марш 1989 йил 4 июн куни Полшада биринчи қисман эркин парламент сайловлари ўтказилган санага тўғри келди. Gazeta Wyborcza таъкидлаганидек, кўплаб иштирокчилар пойтахтга бошқа шаҳарлардан келишган – акцияда иштирок этиш учун Варшавага бутун мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ автобус етиб келган.

“Фуқаролик платформаси” энг йирик мухолифатчи партияси раҳбари, Европа Иттифоқи кенгашининг собиқ раиси ва Полша мухолифатининг амалдаги етакчиси Доналд Туск маршга чақирди. Унинг чақириғини мамлакатдаги бошқа мухолиф партиялар етакчилари ҳам қўллаб-қувватлади. Акцияда Полшанинг собиқ президенти, тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Лех Валенса ҳам иштирок этди.

Одамлар "қимматбаҳо ҳаёт, фирибгарлик ва ёлғонга қарши, шунингдек, демократия, эркин сайловлар ва Европа Иттифоқи учун" намойишга чиқишди, дея маълум қилди ташкилотчилар. Намойишчилар “Бас!” ва “Авторитар Полшага йўқ!” деган баннерларни кўтариб юришган.

Полшада парламент сайловлари 2023 йилнинг кузида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Варшавада 1989 йилдан бери энг йирик норозилик намойиши ўтказилди