19:04 / 05.06.2023
488

Британиялик ҳарбий таҳлилчи: “Путин Гитлернинг хатосини такрорламоқда”

Британиялик ҳарбий таҳлилчи: “Путин Гитлернинг хатосини такрорламоқда”

Россия президенти Владимир Путин ҳиссиётларга таяниб мантиқсиз қарорлар қабул қилмоқда, натижада Гитлернинг хатосини такрорламоқда. Бу ҳақда Sky News Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерал майори Шон Беллга таяниб ёзди.

Иккинчи жаҳон урушида нацистлар Германияси Британияга бостириб киришга ҳозирлик кўрган, лекин Гитлер биринчи навбатда Британия ҳаво кучларини йўқ қилиши керак эди. Британия учун жангда қиролликнинг Ҳарбий-ҳаво кучлари тиз чўкди; аммо иттифоқчиларнинг Германия шаҳарларини бомбардимон қилишга уринишларидан ғазабланган Гитлер HHKни бир четга қўйиб Лондонга ўтди. Бу HHKнинг тикланишига ва уруш оқимини ўзгартиришга ёрдам берган мантиқсиз қарор эди”, — дейди Шон Белл.

Генерал майор Путиннинг ҳарбий тажрибаси йўқлигини ва унинг Украина пойтахтини шундоқ ҳам захирада кам қолган баллистик ракеталар билан бомбардимон қилиш ҳақидаги ҳиссий қарорлари ҳарбий стратегияга зид эканини таъкидлади.

Киевга ракета ҳужумлари тўлқинлари ҳарбий фойда келтирмайди ва Россия томонидан урушнинг тугашига ҳисса қўшмайди; бу шунчаки умидсизликка учраган раҳбарнинг ҳаракатларидир”, — деди Белл.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Украина ҳаво мудофааси тизимига зарба бериш учун россияликлардан мўлжал олишнинг мураккаб тизими, жумладан, сунъий йўлдош тасвирларини бирлаштириш ва уларни реал вақт режимида таҳлил қилиш талаб этилади, бу эса Россия Мудофаа вазирлиги учун имконсиз вазифага айланган. “Россия қила оладиган ягона нарса — тинч аҳолига қарата ўт очиш”, — таъкидлади у.

Май ойи бошида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украинадаги “инфратузилма ва одамлар ҳаётини ҳимоя қилишга уриниб”, чинакам уруш олиб бормаётганини таъкидлаган эди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик ҳарбий таҳлилчи: “Путин Гитлернинг хатосини такрорламоқда”
ePN