14:13 / 10.06.2023
256

BBC ва «Медиазона» Украинада 25 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини номма-ном тасдиқлади

Фото: Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Scanpix / LETA

BBC рус хизмати ва «Медиазона» журналистлари кўнгиллилар ёрдамида Украинада 25 218 россиялик аскар ҳалок бўлганини исм-шарифи билан, номма-ном тасдиқлашга муваффақ бўлди. Охирги икки ҳафта ичида 1213 нафар ҳалок бўлганларнинг исмлари қайд этилган.

BBC таъкидлашича, сўнгги ҳафталарда қурбонлар сонининг ўсиш суръати Россия ҳужумининг фаол босқичи тугаганига қарамай, нисбатан юқорилигича қолмоқда.

Журналистларнинг тахмин қилишича, ҳақиқий қурбонлар сони камида икки баравар кўп, яъни 50 мингга яқин одам. Улар «сўнгги 15 ой давомида Россиянинг 65 дан ортиқ аҳоли пунктларидаги қабристонлардаги вазиятни тизимли ўрганиб», шундай хулосага келишди.

BBC ва «Медиазона» маълумотларига кўра, жароҳат туфайли сафдан чиққанлар ҳисобга олинса, тиклаб бўлмайдиган йўқотишлар 225 минг кишини ташкил қилиши мумкин - журналистларнинг фикрича, ҳар бир ҳалок бўлганга ўртача уч яримга яқин ярадор тўғри келади.

Бу ҳисоб-китобларга ўзини мустақил деб эълон қилган Донбасс республикалари «халқ милициялари» таркибида Россия томонида жанг қилганлар киритилмаган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида сўнгги бор 2022 йил сентябрида хабар берган. Ўшанда идора 5937 россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилганди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 10 июнь ҳолатига кўра, 214 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » BBC ва «Медиазона» Украинада 25 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини номма-ном тасдиқлади
ePN