12:12 / 11.06.2023
523

Япониялик аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтиб мусулмон бўлганини эълон қилди

Япониялик аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтиб мусулмон бўлганини эълон қилди

26 ёшли япониялик Саки Такао ҳаётидаги энг муҳим қарорни қабул қилгани ҳақида гапиради – у калимаи шаҳодатни айтиб мусулмон бўлганини эълон қилди, деб хабар берган Япониянинг Asahi нашри.

Қизиғи, Сакининг оила аъзолари унинг қарорини қўллаб-қувватлаган ва у туғилган кунида 15 нафар оила аъзолари ва яқинлари олдида шаҳодат калимасини айтган.

Такао Японияда туғилиб ўсган, Осака университетларидан бирини тамомлаган ва мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлайди. У талабалик йилларида туркманистонлик бир йигит билан танишиб қолади ва ёшлар тадбирларининг бирида унинг спиртли ичимлик ичмаслигини пайқаб қолади. Қиз бундан чўчиб ундан узоқ бўла бошлаган. Бироқ, вақт ўтиши билан япон қиз Ислом ҳақида фикр қила бошлаган. У ҳатто мусулмон мамлакатларига саёҳат қилишга қарор қилиб, аввал Туркияга, кейин эса Индонезияга ташриф буюрди.

Йўл-йўлакай Такао кўплаб меҳрибон одамларни учратгани, жумладан, автобусда нонини баҳам кўрган мусулмон йигит, унга ўз уйида бир неча кун қолишга рухсат берган муслима аёл каби кишилар унинг ислом динига нисбатан муносабатини ўзгартирди.

Бу ва бошқа ўзаро таъсирлар Такаонинг мусулмонларга нисбатан қаршилигини аста-секин заифлаштирди. Натижада, мусулмонлар ва уларнинг эътиқоди ҳақида кўпроқ билишга қизиқа бошлади.

Такао ўз синфида Ислом ҳақида гапириб, ўқувчилари бу динни “терроризм” билан боғлашини билиб олди.

"Айрим одамларнинг салбий таассуротлари қолган ҳамма нарсага соя солгандек туюлди", дейди у. – Ўқувчиларимнинг фикрлаши худди аввалги менинг фикрлашим каби эди.

Такао дин ҳақида кўпроқ билиш учун масжидга тез-тез бора бошлади. У деярли ҳар ҳафта у ерга бориб, алкогол ва чўчқа гўшти солинмайдиган, ислом қоидалари асосида тайёрланган ҳалол таомларни татиб кўрди.

Такао, шунингдек, Рамазон рўзасини ҳам тутди.

Япон аёлининг Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги ғояси тубдан ўзгарди. Ниҳоят, Такао исломни қабул қилишга қарор қилди. У ниятини ота-онаси билан баҳам кўрди. Унинг ота-онаси ҳам унинг бошқа динни қабул қилишини тақиқлашга уринмади. 26 ёшли қизнинг иймон келтириш пайтида ота ҳам, онаси ҳам ўша ерда  ҳозир бўлган.

Кузатувчиларнинг фикрича, исломни қабул қилган японияликлар сони одатда никоҳ туфайли, лекин баъзида оддийгина ислом динига амал қилиш истаги билан йил сайин ортиб бормоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтиб мусулмон бўлганини эълон қилди
ePN