587
“33 йилдан бери ўғирлик қиляпсиз”: Садир Жапаров порахўр амалдорларга сўнгги огоҳлантириш берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров порахўр амалдорларга “сўнгги огоҳлантириш” берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Тамчи қишлоғида бекатлар қурилиши билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди.
“Икки ой олдин Тамчи аэропортига қўндик ва Чўлпон-Ота томон йўл олдик. Ҳожатхонага ўхшаган бекат кўзимга тушди. Бош прокурорга қўнғироқ қилиб: Ким, қанча пул билан бекат ўрнатганини текшириб кўринг, дедим. Текшириб, 840 минг сом сарфлангани, пул 'Қумтор'дан ажратилганини айтди”, — деди Жапаров.
Садир Жапаров ҳолат юзасидан жиноятчилар қўлга олинганини айтди.
“Улар ўғирлаганидан икки баравар кўп қайтаришади. 351 минг сомга бекат қурдик. Фарқни қарангки: ҳамма нарса ойна билан ўралган, кечаси порлайди, яхши кўринади, 15-20 йил хизмат қилади”, — деган президент.
Шунингдек, у порахўр амалдорларга мурожаат қилган.
“33 йилдан бери ўғирлик қиляпсиз. Шунинг учун ҳам юртимиз олға силжимади, ривожланмади. Ҳаммангизни аввал ҳам огоҳлантирганман, яна огоҳлантираман. Бундан буён ўғирланган пулни икки баравар эмас, 5-10 баравар қайтарасиз, хатто қамоқдан ҳам чиқолмайсиз, бу менинг сўнгги огоҳлантиришим”, — деди у.“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди