date

Россияда ўзбекистонлик наркосавдогар қўлга олинди

Иллюстратив фото: Sputnik

Россиянинг Ленинград вилоятида гиёҳванд моддалар сотувчи ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди. 

Тосненский туманида яшаш учун рухсатномага эга бўлган Ўзбекистон фуқароси Citroen русумли автомашинада қўлга олинган. Эркакдан деярли 4 килограмм алфа-ПВП синтетик психостимулятор, яъни “туз” номи билан ҳам танилган гиёҳванд модда топилиб, мусодара қилинган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш ва сотишга тайёрлаганлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мигрант изоляторга жойлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик наркосавдогар қўлга олинди