Украинанинг ҳужуми ҳафталаб ёки ойлаб давом этади, деди Франция президенти Эммануэл Макрон полшалик ҳамкасби Анжей Дуда ва Германия канцлери Олаф Шольц билан 12 июнь кунги қўшма матбуот анжуманида. Бу ҳақда Barrons нашри ёзмоқда.
“Биз бунинг имкон қадар муваффақиятли кечишини истаймиз, шундагина музокаралар босқичини маъқул шартлар билан бошлашимиз мумкин”, — дея қўшимча қилди Макрон.
Шу куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Украина ҳужуми ҳақида фикр билдирди.
“Ҳужумнинг бориши Украина жанг майдонида муваффақият қозониши учун ҳозир уни қўллаб-қувватлашимизни максимал даражада ошириш зарурлигини кўрсатди”, — деди у.
Россия Мудофаа вазирлиги ва ОАВ Украина армияси ўтган ҳафта йирик ҳужумларга ўтганини хабар қилганди. Киев бу ҳақда расман эълон қилгани йўқ. Bloomberg Украина Қуролли кучлари оғир талафотлар кўраётгани ҳақида ёзди. Агентлик суҳбатдошининг айтишича, Киев ўз ҳаракатлари билан Россия мудофаасининг заиф томонларини топишга уринмоқда. Телеканал манбаси ҳозирча Украина Қуролли кучларининг ҳаракатларини “жанговарда разведка” деб аташ тўғрироқ бўлишини таъкидлади.
Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда