15:44 / 14.06.2023
409

Қодировнинг «ўнг қўли» Делимханов Украинада яраланди

Қодировнинг «ўнг қўли» Делимханов Украинада яраланди

Фото: Getty Images

Россия Давлат думаси депутати, Рамзан Қодировнинг энг яқин одамларидан бири бўлмиш чеченистонлик Адам Делимханов Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушида яраланди.

Аввалроқ Россия босқинига қарши жанг қилаётган украиналик сиёсатчи Кирилл Сазонов чеченистонлик сиёсатчини нишонга олиб, зарба берилгани ҳақида хабар қилганди. У Делимхановнинг кортежи Запорижжя областида «Бандерлоги» гуруҳининг артиллерия зарбасига учрагани, Делимханов билан бирга бир қатор ҳамроҳлари ҳалок бўлганини ёзганди.

«Воқеа жойига жасадни тезкор ва сездирмай олиб кетиш учун 12 та вертолёт йўл олди», деб ёзганди Сазонов.

Кейинроқ рус нашрларида бу маълумотни рад этувчи хабар тарқалди. РФ мудофаа вазирлигига алоқадор «Звезда» Telegram-канали Давлат думаси матбуот хизматига асосланиб, Делимханов чиндан яралангани, аммо тирик эканини хабар қилди.

Давлат думаси депутати Дмитрий Кузнецов қуйи палата спикери Вячеслав Володин Делимханов билан гаплашгани ва у «тирик ҳамда соғлом» эканини айтгани ҳақида ёзган.

Депутат Андрей Картаполов ҳам телеграм-каналида чеченистонлик депутат тириклигини айтган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тезда бу хабарга муносабат билдирди.

«Мен ҳам Делимхановга боғлана олмаяпман. Украина разведкасидан қадрдон инимни топиш учун айнан қаерга, қайси позициясига зарба берилгани ҳақида маълумот сўрайман. Ишонинг, қуруқ қолдирмайман», деб ёзди Қодиров 3,1 миллион ўқувчиси бор Telegram-каналида истеҳзо билан.

Делимханов Россия Давлат думасининг депутати бўлиш билан бирга ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этади. У 2022 йил баҳори ва ёзида Мариупол ва Северодонецкни қамал қилишда қатнашган. Рамзан Қодировнинг «ўнг қўли» экани ва унинг вориси экани айтиладиган Делимханов яқинда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин билан можарода кўриниш берган ва унга «эркакчасига гаплашиб олишни таклиф қилганди».

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодировнинг «ўнг қўли» Делимханов Украинада яраланди
ePN