date
views 482

Лукашенко қайси ҳолатда Россия ғарбга қарши ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтди

Лукашенко қайси ҳолатда Россия ғарбга қарши ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтди

Фото: РИА Новости

Беларус президенти Александр Лукашенко «Россия 1» телеканалига берган интервьюсида ғарб Москвани имконсиз ҳолатга солиб қўйса, Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Лукашенкога кўра, ғарб давлатлари хавфли қадамлар қўйса, хусусан, Россия ҳудудига бостириб киришга уриниб, бу давлатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган бўлса, Россия ядро қуролига мурожаат қилиши мумкин.

«Бир сўз билан айтганда, агар сиз Москвани имконсиз ҳолатга солиб қўйсангиз ва бундан бошқа йўл бўлмаса», деди Беларус раҳбари ғарб сиёсатчилари билан суҳбатини эслаб.

Лукашенконинг таъкидлашича, ҳали вақт борида ғарб Россия билан музокара олиб бориши керак.

Аввалроқ Путин Лукашенко билан Сочида бўлиб ўтган учрашувда Россия Беларусда тактик ядро қуролларини жойлаштиришни 7-8 июлдан сўнг, тегишли объектларни тайёрлаш тугаллангандан кейин бошлашини айтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко қайси ҳолатда Россия ғарбга қарши ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтди