18:38 / 15.06.2023
282

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли еттинчи фарзандни асраб олмоқчи

Фото: “Яндекс.ру”  

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашганидан кейин шахсий ҳаётини ўз ўрнига туширишга эътибор қаратди. Жуфтлик 2016 йилда муносабатлари якунланганини маълум қилган эди. Бред Питт билан ажрашган актриса яқинда еттинчи фарзандни асраб олиш ниятида эканини айтди.

Ҳозирда актриса фильмларда рол ўйнашда, хайрия ишларида ва олти фарзандни тарбиялашда давом этмоқда. Жоли ҳам ўзини дизайнер сифатида синаб кўришга қарор қилди ва мода бренди учун ўз коллекциясини яратишни бошлади.

Актрисанинг яқинлари унинг фарзанд асраб олиш нияти борлигини айтган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Жоли яқинда Ямайкага учиб кетган. Тахминларга кўра, у еттинчи болани ўша ердан, маҳаллий болалар уйидан асраб олиши мумкин. Бироқ  ҳозирча бу хабар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Фото: “Яндекс.ру”  

Актриса ўз фарзандларига яна бир болани асраб олиши ҳақида айтгани ҳақида хабар берилган. Унинг олти нафар фарзанди ҳам онасининг қарорини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, улар ҳам актрисанинг яна бир нафар фарзанд асраб олишини кутмоқда. Қолаверса, уларнинг ҳаммаси шов-шув ва тартибсизликларга ўрганиб қолган.

Анжелина Жоли биринчи марта 2002 йилда Боб Торнтон билан турмуш қурган пайтда фарзанд асраб олган эди. У Камбоджадаги суратга олиш пайтида бир болани ўзи билан уйига олиб кетган. Жуфтлик унга Меддокс деб исм қўйган. Айни пайтда у 21 ёшда. У актрисанинг биринчи фарзанди бўлди. Орадан бир неча йил ўтгач, Жоли Захара исмли қизни асраб олди. Актриса бу пайтда Бред Питт билан яқин муносабатда эди. Унинг бу фарзанди асли эфиопиялик эди. Жоли у ерга БМТ элчиси сифатида борган ва биринчи учрашув пайтида қизалоқ атиги 7 ойлик эди.

Фото: “Яндекс.ру”  

2006 йилда Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг биринчи фарзанди Шайло дунёга келди.  Орадан бир йил ўтгач, Жануби-Шарқий Осиёга жўнаб кетган юлдуз туғилгандан бир неча кун ўтгач онаси ташлаб кетган 4 ёшли бола билан учрашди. Улар унга Пакс Тен деб исм қўйишди. 2008 йилда Жоли эгизак фарзандлари — ўғли Нокс ва қизи Вивиенни дунёга келтирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд юлдузи Анжелина Жоли еттинчи фарзандни асраб олмоқчи
ePN