date
views 238

«Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги транспорт коридори очилиши мумкин

«Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги транспорт коридори очилиши мумкин

Фото: Getty Images

Беларус транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташриф кун тартибига мувофиқ Транспорт вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон – Беларус қўшма комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма комиссия мажлисида томонлар транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди. Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашиш квотасини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар «Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш (яратиш) билан боғлиқ масалаларни муҳокама этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги транспорт коридори очилиши мумкин