date
views 271

Машҳур актёр Аль Пачино 83 ёшида ота бўлди

Машҳур актёр Аль Пачино 83 ёшида ота бўлди

83 ёшли актёр Аль Пачино тўртинчи бор ота бўлди. Унинг рафиқаси Нур Альфалла ўғил фарзандни дунёга келтирди.

Аль Пачино тўртинчи бор ота бўлгани ҳақидаги хабарни унинг вакили Стен Розенфилд тасдиқлади, деб ёзади TMZ.

«Аль Пачино ва Нур Альфалланинг Роман Пачино исмли ўғиллари борлигини тасдиқлайман», деди Розенфилд нашрга.

Май ойи бошида яна бир машҳур актёр Роберт де Ниро 79 ёшида еттинчи марта ота бўлгани маълум қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур актёр Аль Пачино 83 ёшида ота бўлди