10:13 / 17.06.2023
174

Путин биринчи тактик ядровий зарядлар Беларусга етказилганини айтди

Путин биринчи тактик ядровий зарядлар Беларусга етказилганини айтди

Фото: РИА Новости

Беларусга ядро каллакларининг биринчи партияси етказилди, улар мамлакат ҳудудига жойлаштирилиши режалаштирилган, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Биз тактик қуролларнинг бир қисмини Беларус ҳудудига юборамиз. Биринчи ядро зарядлари аллақачон Беларус ҳудудига етказилган. Бу ишни ёз охиригача якунлаймиз. Бу тийиб туриш элементи», деди Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида.

Шунингдек, у Россияда ҳали ядро қуролидан фойдаланиш зарурати йўқлигини, аммо расмийлар уларнинг сонини камайтирмаслигини айтди:

«Ядро қуроллари бизнинг хавфсизлигимиз ва Россия давлатининг мавжудлигини таъминлаш учун яратилган. Бизда, биринчидан, уни ишлатиш эҳтиёжи йўқ, иккинчидан, бу мавзу бўйича фикр юритишнинг ўзи аллақачон қуролдан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имкониятини яратади. Бизда бундай қуроллар НАТО мамлакатларига қараганда кўпроқ. Улар бу ҳақда билади ва ҳар доим бизни қисқартиришлар бўйича музокараларни бошлашга ундайди. Ҳеч вақога эришолмайдилар!», деди Россия президенти.

Март ойида Владимир Путин Беларусда тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши ҳақида хабар берган эди.

25 май куни Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ядро қуроллари мамлакатга етказила бошлагани ҳақида эълон қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин биринчи тактик ядровий зарядлар Беларусга етказилганини айтди
ePN