12:12 / 17.06.2023
278

Google компанияси собиқ раҳбари “россиялик олигархнинг” яхтасини сотиб олди (фото)

Фото: BOAT International

Google компаниясининг собиқ бош директори Эрик Шмидт ким ошди савдосида Алфа Неро суперяхтасини сотиб олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Яхта 2022 йил февраль ойида Россия Украинага ҳужум қилганидан бери Антигуа ва Барбудада бўлган. Ўша йилнинг август ойида АҚШ Ғазначилигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси “FosAgro” ҳаммуаллифи Андрей Гуревни кема эгаси деб эълон қилган, у санкциялар рўйхатига киритилган.

Фото: Яхтанинг ички кўриниши / Yatch Charter Fleet

2023 йил март ойида Антигуа ва Барбуда расмийлари, агар яхта эгаси ўн кун ичида келмаса ва унга бўлган ҳуқуқларини талаб қилмаса, “рус олигархига” тегишли деб айтилган яхтани ким ошди савдосига қўйишини эълон қилган.

Фото: Яхтанинг кўриниши / Yatch Charter Fleet

Антигуа ва Барбуда ҳукумати АҚШдан яхтага қўйилган санкцияни олиб ташлашни сўраган. Ҳукумат яхтани сақлаш харажатлари туфайли уни аукционда сотишга қарор қилган. 1 июнь куни АҚШ яхтага қўйилган чекловларни олиб ташлаган.

Фото: Яхтанинг ички кўриниши / Yatch Charter Fleet

Шмидт яхта учун 67,6 миллион доллар тўлаган. Тадбиркор 2001—2011 йилларда Google компаниясининг бош директори бўлган. У Bloomberg миллиардерлар индексида 25 миллиард доллар бойлиги билан 59-ўринда, Гурев эса 10,3 миллиард доллар билан 195-ўринда туради.

Фото: Яхтанинг ички кўриниши / Yatch Charter Fleet

АҚШ молия вазирлиги Гурев яхтани 2014 йилда 120 миллион долларга сотиб олганини маълум қилди. Forbes ва Observer бизнесменнинг кема билан алоқаси борлиги ҳақида ёзган. Шу билан бирга, 2015 йилда Гуревнинг вакили тадбиркорнинг яхтаси йўқлигини, лекин уни “мунтазам равишда ижарага олишини” айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Google компанияси собиқ раҳбари “россиялик олигархнинг” яхтасини сотиб олди (фото)
ePN