Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Республика ерлари хорижликларга сотилаётгани ҳақидаги хабарларни ёлғон ва дезинформация деб атади. Бу ҳақда у Туркистондаги Миллий қурултойда сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ер — асосий бойлигимиз. Унингсиз давлатимиз ҳам бўлмайди. Аждодларимиз бизга улкан ҳудудни мерос қилиб қолдирган. Уни асраб-авайлаб, обод қилиш мажбуриятимиз. Баъзида еримиз хорижликларга сотилмоқда, деган фикрни эшитиш мумкин.
Бу ёлғон ва дезинформация. Ер масаласида биз қонун билан мустаҳкамланган фундаментал қарор қабул қилдик. Бир қарич ҳам, бир ҳовуч ҳам еримиз чет элликларга берилмайди. Биз уни кўз қорачиғидек асраймиз”, — деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, чегара ҳудудларидаги вазият бевосита мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва фаровонлигига таъсир қилади.
“Бу стратегик аҳамиятга эга масала. Афсуски, айрим чегарадош аҳоли пунктларида аҳоли сони кескин камайиб кетди. Бунга, жумладан, ўша пайтдаги айрим ҳудудларни бирлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳам таъсир кўрсатди. Ўтган йили биз Абай, Улитау ва Jetису вилоятларини яратдик. Бу қадам ушбу ҳудудларнинг ривожланишига кучли туртки берди”, — деди Қозоғистон президенти.“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди