12:21 / 20.06.2023
162

Airbus Ле Буржеда 500 та самолёт етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Airbus Ле Буржеда 500 та самолёт етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Фото: AP

Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси 19 июнь, душанба куни Франция пойтахти чеккаси Ле Буржеда бўлиб ўтган Париж аэрокосмик кўргазмаси биринчи кунида Ҳиндистоннинг Indigo авиаташувчиси билан A320neo қаторидан 500 та самолётни сотиш бўйича шартнома имзолади.

Airbus сотувлар бўлими раҳбари Кристиан Шерернинг сўзларига кўра, бу ҳаво қатнови тарихидаги энг йирик ягона буюртмадир.

2019 йилда Ҳиндистоннинг Indigo лоукостери Airbus’дан худди шу русумдаги 300 та самолётга буюртма берган. Умуман олганда, авиакомпания Европанинг самолёт ишлаб чиқарувчисидан 1000 га яқин самолёт сотиб олмоқчи, шулардан 480 таси - жорий йил охиригача. 19 июнда буюртма қилинган техникаларни етказиб бериш фақат 2030 йилда бошланади. Шу билан бирга, Airbus ва Indigo шартнома миқдорини айтмади.

Ле Буржедаги 54-салон COVID-19 пандемияси сабаб тўрт йиллик танаффусдан кейин биринчи салон бўлди. Россия бу йил унда иштирок этмайди. Авиашоунинг ҳарбий қисми экспонатлари орасида Германия, Франция ва Испания томонидан яратилган Future Combat Air System (SCAF) қирувчи самолёти ҳам бор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Airbus Ле Буржеда 500 та самолёт етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
ePN