13:22 / 20.06.2023
238

Хитой Кубада ҳарбий ўқув лагери очишни режалаштирмоқда

Хитой Кубада ҳарбий ўқув лагери очишни режалаштирмоқда

Фото: Getty Images

Хитой ва Куба янги қўшма ҳарбий ўқув маркази очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Вашингтон бу ҳолат Хитой қўшинлари ва разведка операциялари Флорида қирғоқларидан бор-йўғи юз чақирим узоқликда жойлаштирилишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ) 20 июнь, сешанба куни АҚШ маъмуриятининг амалдаги ва собиқ ходимларига таяниб.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Кубанинг шимолий қирғоғида янги ҳарбий база очиш бўйича музокаралар фаол босқичда, аммо ҳали якунланмаган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти келишувга эришишнинг олдини олиш мақсадида Куба расмийлари билан алоқа ўрнатмоқда. Шу билан бирга, Оқ уй Кубанинг суверенитетни йўқотиши ҳақидаги тахминларга таянишга ҳаракат қилмоқда, дейди WSJ манбалари. Оқ уй изоҳ беришдан бош тортди.

WSJ таъкидлашича, Вашингтонда Хитойнинг Кариб ҳавзаси ва Лотин Америкасидаги амбицияларидан хавотир кучайиши Оқ уйнинг Пекин билан савдо можаролари ва Американинг Хитой ўз вилояти деб ҳисоблаган Тайванни қўллаб-қувватлаши сабабли кескинликни юмшатишга уринишлари фонида кузатилмоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Пекинга ташрифи, афтидан, вазиятни бироз юмшатишга имкон берди, аммо Блинкен тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун Хитой билан икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги алоқаларни тиклаш бўйича келиша олмади.

WSJ суҳбатдошлари Кубада Хитой ҳарбий маркази очилиши режалаштирилгани ҳақидаги маълумотлар Америка разведкасининг ўта махфий маълумотларига асосланганини, улар ишонарли эканини таъкидлади. Нашр фақатгина 8 июнь куни Пекин ва Ҳавана Кубада янги телефон суҳбатларини тинглаш маркази очишга принципиал келишиб олгани ҳақида хабар берди. Икки кундан кейин Оқ уй Хитой жосуслик сайтлари Кубада 2019 йилдан бери мавжуд экани ҳақидаги разведка маълумотларини ошкор қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Кубада ҳарбий ўқув лагери очишни режалаштирмоқда
ePN