Германияда Рим папаси Бенедикт XVI нинг хочи ўғирлаб кетилди. Бир кун олдин жиноятчилар Юқори Бавариядаги Траунштайн шаҳри черковига бостириб кириб, девордаги кўргазма шкафдан ёдгорликни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Бавария полиция бошқармаси хабар берди.
Бенедикт XVI Траунштайндаги гимназияда таҳсил олган ва ўзининг илк руҳоний маросимини ҳам шу ерда нишонлаган.
У 2005 йилда Рим папаси этиб сайланди ва 2013 йил февралида ўз лавозимини тарк этди. Бенедикт XVI Рим-католик черковининг олти аср ичида тахтни ихтиёрий равишда тарк этган биринчи вакилига айланди.
Руҳоний ўтган йилнинг 31 декабрида вафот этган ва Ватикандаги Авлиё Пётр соборига дафн этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди