18:21 / 24.06.2023
1 174

“Хиёнат борасида президент қаттиқ янгилишди”. Пригожин Путиннинг мурожаатига жавоб қайтарди

“Хиёнат борасида президент қаттиқ янгилишди”. Пригожин Путиннинг мурожаатига жавоб қайтарди

Евгений Пригожин Россия президенти Владимир Путиннинг “Вагнер” исёнини хиёнат деб атаган мурожаатига жавоб қайтарди.

"Ватанга хиёнат қилиш борасида президент қаттиқ янгилишди. Биз ўз ватанимизнинг ватанпарварларимиз, биз —“Вагнер”нинг барча жангчилари курашдик ва курашяпмиз. Ҳеч ким президент, ФХХ ёки бошқа бировнинг талабига биноан ўзини топширмоқчи эмас. Чунки биз мамлакат коррупция, ёлғон ва бюрократия ичида яшашини истамаймиз”, — деди “Вагнер” раҳбари.

Пригожин Путиннинг исёнчиларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги ваъдасига изоҳ бермади.

Аввалроқ Россия президенти видеомурожаат йўллаб, Пригожиннинг хатти-ҳаракатларини хиёнат ва орқадан пичоқ уриш, деб атаганди. Путин исёнчилар жазоланишини ваъда қилди.

Ундан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам Пригожин бошчилигидаги исённи “жирканч хиёнат” деб таърифлади. Қодиров Владимир Путиннинг мурожаатидаги “ҳар бир сўзни тўлиқ қўллаб-қувватлашини” айтди. Унинг сўзларига кўра, “Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардиясининг Чеченистон республикасидаги бўлими жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетган”.

“Вагнер” исёни

Маълумот учун 23 июнь куни кечқурун Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни “Вагнер” лагерларига ракета ҳужуми уюштиришга рухсат беришда айблади. Шундан сўнг Пригожин “адолат маршини” бошлашга ваъда берди, кўпчилик бу таҳдидни ҳарбий тўнтариш уюштиришга уриниш сифатида қабул қилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Пригожинга қарши қуролли тўнтаришга уриниш бўйича иш очди.

24 июнга ўтар кечаси Ростов-Дон шаҳри “Вагнер” жангчилари томонидан босиб олинди. Шаҳар марказини Евгений Пригожинга бўйсунувчи қуролли шахслар эгаллади. Эрталаб Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб раҳбарларининг ўринбосарлари билан учрашди. У Сергей Шойгу ва Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилмагунча, ёлланма аскарлар “Ростовни тўсиб, Москвагача боришини” айтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Хиёнат борасида президент қаттиқ янгилишди”. Пригожин Путиннинг мурожаатига жавоб қайтарди
ePN