20:43 / 29.06.2023
537

Гурбангули Бердимуҳамедовга туғилган кунида медаль, орден ва Аркадаг шаҳри совға қилинди

Гурбангули Бердимуҳамедовга туғилган кунида медаль, орден ва Аркадаг шаҳри совға қилинди

Фото: turkmenistan.gov.tm

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 29 июнь куни 66 ёшга тўлди. Бу сана мамлакатда кенг миқёсда нишонланди, жумладан, унинг шарафига номланган Аркадаг (Орқатоғ) шаҳрининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Туркман давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Аркадаг шаҳрининг очилиш маросимида президент Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди. Байрам тантаналари Туркманистон президентининг Ахалтеке от спорти мажмуасига тегишли Оқхон оти ҳайкали ёнида бошланди.

Қайд қилинишича, Аркадаг — Ахал вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, ҳозир фаол қурилиш босқичида. Тахминан 70 минг киши истиқомат қиладиган янги маъмурий марказ Ашхободдан 30 км жануби-ғарбда жойлашган 950 гектар майдонда қурилмоқда.

Тантаналарда Гурбангули Бердимуҳамедов кўриниш бермади. Норасмий маълумотларга кўра, у туғилган кунида Маккани зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига кетган. Унинг самолёти Жидда шаҳри аэропортида экани айтилмоқда.

Бир кун аввал собиқ президент Турк дунёси муҳандислар ва архитекторлар иттифоқи бош котиби Илёс Демирчи билан учрашди. Унга «Турк дунёси олдидаги улкан хизматлари учун» медалини топширилди. Шунингдек, Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСЎЙ) бош котиби Султон Раев Гурбангули Бердимуҳамедовни «ТУРКСЎЙ» ордени билан тақдирлади.

Шу билан бирга, собиқ давлат раҳбари таваллуд кунида «Ҳаётимнинг маъноси» асарининг давоми бўлган «Ҳаётим мазмунининг давоми» китобини ёзиб тугатди. Унда «Туркманистон ички ва ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари, жумладан, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва таълим тизимини такомиллаштириш» ҳақида сўз боради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гурбангули Бердимуҳамедовга туғилган кунида медаль, орден ва Аркадаг шаҳри совға қилинди
ePN