12:27 / 30.06.2023
427

Бағдод Швециядан Қуръонни ёққан ироқлик эркакни топширишни талаб қилди

Фото: Reuters

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Швецияни Стокгольмдаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборган 37 ёшли ироқлик қочқин Салван Момикани экстрадиция қилишга чақирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Аҳмад ал-Саҳҳафга таяниб, INA агентлиги хабар берди.

Ироқ ТИВ Швеция расмийларидан ироқлик қочқинни мамлакат қонунчилигига мувофиқ суд қилиш учун Ироқ ҳукуматига топширишни сўраган.

Ташқи ишлар вазирлиги 29 июнь куни Швециянинг мамлакатдаги элчисини чақириб, мусулмонларнинг муқаддас китоби ёқиб юборилиши муносабати билан унга кескин норозилик билдирган.

28 июнь куни Стокгольмда ироқлик эркак Қуръонни ёқиб юборди. Ироқдаги Швеция элчихонаси яқинида юзлаб ироқликлар норозилик билдирди, бир неча ўнлаб намойишчилар бинога бостириб киришга уринди.

Бағдод Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, “салбий” оқибатларидан огоҳлантирди ва бу акциянинг “сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” таъкидлади. Туркия ҳодисани “исломга қарши ҳаракат” деб атади, Марокаш эса ўз элчисини мамлакатдан чақириб олишга қарор қилди.

Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилиши

21 январь куни Расмус Палудан Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди. Шундан кейин Туркияда Швецияга қарши намойишлар бошланди. Мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консуллигида оммавий акция бўлиб ўтди, унда Швеция байроғи ёқиб юборилди.

23 январь куни содир бўлган воқеалар фонида Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар Швеция ва Финляндия терроризмга қарши курашда Анқарага ёрдам беришни хоҳламаслигини билдирди. Айни пайтда мамлакатлар НАТОга киришда Туркиядан ёрдам кутмоқда.

23 январь Нидерландияда “Ватанпарвар европаликлар Ғарбнинг исломлашувига қарши” (PЕGIDА) ҳаракати етакчиси Эдвин Вагенсвелд Гаагадаги Нидерландия Вакиллар палатаси биноси олдида Қуръон китобини омма олдида йиртиб, ёқиб юборди. У Расмус Палуданни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилганини маълум қилди.

27 январь куни Расмус Палудан Копенгагендаги масжид олдида ҳам муқаддас китобни ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан Дания элчиси Туркия ТИВга чақиртирилди.

30 январь куни даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бағдод Швециядан Қуръонни ёққан ироқлик эркакни топширишни талаб қилди
ePN