18:21 / 30.06.2023
782

Лавров Пригожиннинг исёни ҳақидаги саволга жавоб берди

Фото: “РИА Новости”

Россия ҳукумати “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин томонидан уюштирилган исёнга уриниш ҳақида ҳеч кимга тушунтириш беришга мажбур эмас. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида ғарблик журналистнинг Россиядаги исён фонида вазият барқарорми, деган саволига жавобан гапирди, деб ёзади “РИА Новости”.

Биз ҳеч кимга ҳеч нарсани тушунтиришга, қандайдир ишонч беришга мажбур эмасмиз, биз шаффоф иш қилдик, президент шу мавзуда гапирди, мамлакатимизнинг барча сиёсий кучлари гапирди. Агар Ғарбда кимдадир шубҳа бўлса, бу сизнинг муаммойингиз. Россия ҳар доим ҳар қандай мушкул вазиятдан чиқади, бу эса мушкул вазиятдан баландроқ, буни номлаш қийинроқ, Россия бундан ҳам чиқди”, — деди Лавров.

“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин 23 июнь куни исён кўтарди, шундан сўнг гуруҳнинг ёлланма аскарлари Ростов-Донга қаршиликсиз кириб келди. Ёлланма аскарларнинг бир қисми федерал магистрал бўйлаб Москва томон йўл олди, марш давомида Россия Мудофаа вазирлигининг бир нечта самолётлари ва вертолётларини йўқ қилди. Пригожиннинг сўзларига кўра, “Вагнер” жангчилари Москвадан 200 километр узоқликда тўхтаган.

Александр Лукашенконинг аралашуви билан Пригожин ёлланма аскарларни дала лагерларига қайтаришга рози бўлди. Исёнга уринишдан кейин Россия Федерал хавфсизлик хизмати жиноий иш қўзғатди, аммо тез орада уни ёпди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Пригожиннинг исёни ҳақидаги саволга жавоб берди
ePN