19:00 / 30.06.2023
154

Россиялик ҳоккейчи Полшада жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

Россиялик ҳоккейчи Полшада жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

Фото: РИА Новости

Полша Биринчи лигасидаги жамоаларидан бирида ўйнаган россиялик ҳоккейчи жосусликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 30 июн, жума куни Полша ички хавфсизлик агентлиги хабар берди. Разведка хизмати маълумотларига кўра, россиялик Полшада 2021 йилнинг октябридан буён бўлган ва “бир нечта воеводликдаги муҳим инфратузилма объектлари ҳақида” маълумот тўплаган.

Полша бош прокурори ва адлия вазири Збигнев Зебро қўлга олинган Россия фуқароси Россия жосуслик тармоғининг аниқланган 14-агенти эканлигини айтди. Суд россияликни уч ойга ҳибсга олишга қарор қилди. Полша матбуот агентлигининг қайд этишича, ушлаш жараёни мамлакат жанубидаги Силезия воеводлигида 11 июн куни бўлиб ўтган, икки кундан кейин суд ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарган, бироқ бу ҳақда фақат 30 июн куни маълум бўлган.

Ҳоккейчининг исми ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмади. Gazeta Wyborcza хабарига кўра, ҳибсга олинган шахснинг исми Максим С. Мустақил матбуот, ўз навбатида, Полша Биринчи дивизионида Силезиядаги Сосновец шаҳридан "Заглембе" жамоасида 20 ёшли россиялик ҳимоячи Максим Сергеев 2021 йилдан бери ўйнаётганини қайд этган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия расмийларида россиялик ҳоккейчининг ҳибсга олиниши тафсилотлари ҳозирча йўқ. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россиянинг Полшадаги элчихонаси маълумотларга аниқлик киритмоқда. Песков россияликнинг жосусликда гумонланиб ҳибсга олинишини “Полша расмийларининг русофоб позицияси” билан боғлади, деб ёзади “Интерфакс”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик ҳоккейчи Полшада жосусликда айбланиб ҳибсга олинди
ePN