11:46 / 02.07.2023
255

Жаҳон юлдузларининг ҳаммани ҳайратга соладиган фобиялари

Жаҳон юлдузларининг ҳаммани ҳайратга соладиган фобиялари

Ҳар бир инсон ҳаётида нимадандир қўрқиб яшайди, бу эса нормал ҳолат саналади. Кимдир илон ёки ўргимчакдан чўчиса, яна кимдир ўзининг оёқларидан қўрқиб кетади. Қуйида жаҳон юлдузларининг антиқа фобиялари ҳақида сўз юритилади.

Жонни Депп — коулрофобия

Жонни Депп кўпинча ролларида ушбу кўринишда пайдо бўлишига қарамай, масхарабозлардан жуда қўрқади. Жоннининг сўзларига кўра, унинг ушбу қўрқуви болалигида, циркка тушган пайтида пайдо бўлган эди. Ўшанда ёш Жонни масхарабоздан қўрқиб кетган ва бу ҳозиргача сақланиб келади.

Фото: The Voice 

Кендалл Женнер — трипофобия

Умуман олганда, трипофобия — тешиклар ва кичик ғоваклардан қўрқиш касаллиги, бу жуда кенг тарқалган фобия тури ҳисобланади. Ушбу касалликдан азият чекадиган инсонлар асалари инлари, ғовакли шоколад, губкалар ва бошқа кўплаб нарсалардан қўрқади. Машҳур модел Кендалл Женнерда ҳам шундай фобия мавжуд.

Фото: The Voice 

Женнифер Энистон — гидрофобия

Женнифер Энистон сувга шўнғиш билан боғлиқ фобиядан азият чекади. Актриса болалигида уч ғилдиракли велосипедда ҳовлидаги бассейн атрофида айланиб юрган пайтда тасодифан велосипед билан бирга сувга тушиб кетган. Женнифернинг акаси уни қутқарган ва ўшандан бери актриса сувга шўнғишдан қўрқади. Шунингдек, Женнифер самолётда учишдан қўрқади ва самолёт қўнаётган вақтда стресс ҳолатига тушади.

Фото: The Voice 

Никол Кидман — лепидоптерофобия

Ушбу Голливуд актрисасининг қўрқув ваҳимаси беозор капалаклар билан боғлиқ! Никол капалаклар тўла бўлган мамлакат – Австралияда ўсган бўлса ҳам, болалигидан бери ушбу ҳашаротлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади. Актриса вояга етганидан сўнг ўзининг қўрқувини енгиш учун психиатрга мурожаат қилган, аммо бу иш ҳеч қандай натижа бермаган.

Фото: The Voice 

Памела Андерсон — эйзотрофобия

Эйзотрофобия — бу одамнинг кўзгуда ўзининг аксидан қўрқадиган фобия тури ҳисобланади. Памела Андерсон худди шу фобия туридан азият чекади, у кўзгуга қарамаслик учун ўзини кўплаб визажистлар ўраб олишини яхши кўради.

Фото: The Voice 

Oрландо Блум — поркуфобия

Ҳайвонлар ва ҳашаротлардан қўрқиш инсонлар орасида энг кенг тарқалган фобиялардан бири ҳисобланади. Айниқса, ўргимчаклар ва илонлар ҳақида гап кетганда кўплаб инсонларнинг улардан қўрқиши табиий ҳолат эканини барчага маълум. Масалан, Oрландо Блум чўчқалардан жуда қўрқади — у поркуфобиядан азият чекади.

Актёрнинг айтишича, у ҳатто чўчқа гўштига ҳам чидай олмайди ва у чўчқа гўшти сотиладиган жойларда бўлмасликни афзал кўради. Актёр суратга олиш майдончасида чўчқага яқинлашганида у истерияни бошдан кечирди. Ҳайвон ҳам, актёр ҳам бир-бири билан бу ҳолатдан сўнг узоқ вақт ўтиб ўзига келган.

Фото: The Voice 

Леди Гага — фазмофобия

Хонанда арвоҳлар ва паранормал ҳодисалардан жуда қўрқади. Меҳмонхона хонасига киришдан олдин у ёрдамчилардан хонани сканерлашни сўрайди. Хабар қилинишича, у электромагнит майдон детекторини ишлаб чиқариш лойиҳасига 30 минг доллар сарфлаган.

Фото: The Voice

Скарлетт Йоханссон — орнитофобия

Скатлетт Йоханссон қушлардан жуда қўрқади, ҳатто уларнинг қанот қоқиши ҳам актрисанинг қўрқишига сабаб бўлади. “Мен қушларни кўрганимда даҳшатга тушаман. Бу қўрқув йўқолмайди. Суратга олиш майдончасида товуслар мени қанақадир қўрқитди, улар ёвуз кўринарди”, — дейди Скарлетт.

Фото: The Voice


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон юлдузларининг ҳаммани ҳайратга соладиган фобиялари
ePN