23:23 / 02.07.2023
764

Олимлар ядровий ҳужумдан кейинги дастлабки дақиқаларни тасвирлади

Иллюстратив фото: Newsweek

Америкалик олимлар ядровий ракеталар ишга туширилгандан кейин сайёрадаги воқеалар ривожланишининг фаразий оқибатларини тасвирлади. Бу ҳақда TIME хабар берди.

Future of Life институти ҳисоб-китобларига кўра, биринчи навбатда электр тармоқлари, қўмондонлик ва бошқарув марказлари ҳамда ядровий учириш мосламалари зарар кўради. Ракеталар йирик шаҳарларни нишонга олади, бу эса ҳарбий иншоотларнинг ишлашига таъсир қилади ва тикланишни қийинлаштиради.

Ҳар бир тўқнашув қуёш ядроси каби иссиқ олов шарини, кейин эса радиоактив булутини ҳосил қилади. Ушбу шиддатли портлашлар яқин атрофдаги одамларни буғлайди ва узоқ масофаларда ёнғинни келтириб чиқаради.

Шунингдек, ядровий ҳужум “оловли бўронларни” қўзғатади, оқибатда ядро қиши бўлади — булутлар устида қора тутун кўтарилади ва сайёрадаги ҳарорат камида 20 даражага тушади. Олимлар 5 миллиарддан ортиқ одам очликдан нобуд бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар ядровий ҳужумдан кейинги дастлабки дақиқаларни тасвирлади
ePN