Россия мудофаа Сергей Шойгу селектор йиғилишида иштирок этди. Унда Шойгу мамлакатда исён кўтаришга бўлган уриниш, Украинадаги махсус операция мавзуларига тўхталди.
Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги вазият ҳақида
4 июнь куни қарши ҳужум бошлаган Украина армияси 2,5 мингтага яқин турли қурол-яроғидан маҳрум бўлди, бироқ ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмади.
Запорожье, Жанубий Донецк ва Донецк йўналишларининг ўзида Россия ҳарбийлари 15 та самолёт ва 3 та вертолёт ҳамда 920 та зирҳли техника, жумладан, 16 та “Leopard” танкини яксон қилишган.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари HIMARS реактив тизимининг 158 та снаряди, 25 та “Storm Shadow” қанотли ракетаси ва 386 та учувчисиз учар қурилмани тутиб олган.
Ғарблик кураторлари ҳужум қилишни давом эттиришни талаб қилаётган Киев ўзининг муваффақиятсизликка юз тутганини фуқаровий объектларни террорчилар каби ўққа тутиш эвазига яширишга уринмоқда.
Исён кўтаришга бўлган уриниш ҳақида
23-25 июнь кунлари Россиядаги вазиятни издан чиқариш режалари чиппакка чиқди. Бунда қасамёди ва ҳарбий бурчига содиқликни намоён этган қуролли кучлар ходимларининг хизмати беқиёс.
“Провокация қўшинлар гуруҳлари хатти-ҳаракатларига таъсир қилмади. Ҳарбий хизматчилар мардонавор ва фидокорона улар зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда давом этишди. Шахсий таркибга виждонли ва ҳалол хизмат учун миннатдорлик билдираман”, - деди Шойгу.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?