
Афғонистоннинг Сарпул вилоятида турмуш қурганига бир ойдан ошган келинчак ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Вилоятдаги “Толибон” полицияси тўй маросимини куёв иштирокисиз нишонлаган қиз ўз жонига қасд қилганини айтди. Марҳума Санчарак тумани “Занжон” қишлоғида яшаган. У 4 июль куни қурол билан ўзига ўқ узган, бироқ ҳодиса сабаби очиқланмаган.
Таъкидланишича, марҳума 19 ёшда бўлган ва қирқ кун олдин турмуш ўртоғи иштирокисиз ўз тўйини нишонлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар