date
views 483

Украина Макеевкадаги Россия армиясининг ўқ-дори омборига зарба берди

Украина Макеевкадаги Россия армиясининг ўқ-дори омборига зарба берди

Кеча, 4 июль куни тунда Украина қуролли кучлари Россия томонидан босиб олинган Донецк вилоятининг Макеевка шаҳридаги Россия армияси ўқ-дори омборини йўқ қилди.

«Мудофаа кучлари бўлинмаларининг самарали ўт ўчиши натижасида вақтинча эгаллаб олинган Макеевкадаги россиялик террорчиларнинг яна бир омбори ўз фаолиятини тўхтатди» – дейилган Украина қуролли кучлари берган хабарда.

Маълумотларга кўра, Украина кучлари Россия ўқ-дори омборига HIMARS ракета тизими билан зарба берган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Орехово ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 47-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинганини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Макеевкадаги Россия армиясининг ўқ-дори омборига зарба берди