Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остонанинг 25 йиллигига бағишланган “қардош шаҳарлар” форумида сўзлаган нутқида Нурсултон Назарбоевнинг 1994 йилда пойтахтни Оқмўлага кўчириш ҳақидаги қарори ҳақида гапирди. Бу ҳақда Liter.kz хабар берди.
“Маълумки, пойтахтни кўчириш қарори осон бўлмаган. Катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилган. Бу мамлакат учун жуда оғир давр эди: иқтисодий таназзул, одамлар бозор муносабатларига тайёр эмас эди.
Ана шундай оғир даврда биринчи президент ташаббуси билан 1994 йил 6 июлда Олий Кенгаш пойтахтни Оқмўла шаҳрига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий равишда Оқмўла 1997 йил 10 декабрда мамлакатнинг асосий шаҳрига айланди. Бундан 25 йил аввал, 1998 йил 6 майда Оқмўланинг номи Остонага ўзгартирилди”, — деди Тўқаев.
Унинг фикрича, пойтахтни кўчириш ташаббуси геосиёсий нуқтаи назардан тўғри қадам бўлган.
“Бу халқимиз келажагини кўп жиҳатдан белгилаб берган муҳим ва тарихий ўз вақтида қабул қилинган қарор. Биринчи президентнинг бу ташаббуси янги миллий ғояга айланди. Албатта, бу миллий манфаатларимизга тўла мос келади. Шунинг учун биз Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг бу борадаги ҳиссасини муносиб ва адолатли баҳолашимиз керак”, — деди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди