06:00 / 06.07.2023
649

Афғонистон ички ишлар вазири нега “Толибон” тан олинмаётганини тушунтирди

Фото: Sputnik

Афғонистон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний “Толибон” нима учун тан олинмаганини тушунтирди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Вазирга кўра, “Толибон” жаҳон ҳамжамиятининг кўрсатмаларига амал қилишни истамагани учун санкциялар остида. Ҳаққоний афғонлар эркинликка ўзи эришгани ва кимнингдир олдида қарздор эмаслигини таъкидлади.

Жаҳон ҳамжамиятининг “Толибон”га қўяётган асосий талаблари ё Доҳа келишувига, ёки “Толибон”нинг ҳокимиятни қўлга киритиш вақтида қулай муҳит яратиш бўйича берган ваъдаларига асосланади.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этмагани учун норозилик билдирганди. Афғонистон ташкилотда кузатувчи давлат ҳисобланади.

Афғонистоннинг бундай учрашувларда (кузатувчи мақомига эга) иштирокини ўзининг ажралмас ҳуқуқи деб билади”, — дейилган “Толибон” муносабатида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ички ишлар вазири нега “Толибон” тан олинмаётганини тушунтирди
ePN