16:23 / 06.07.2023
255

Сурия осмонида Россия қирувчилари АҚШ дронларига хавфли даражада яқин учди

Фото: Global Look Press

Россиянинг учта қирувчи самолёти 5 июль куни Сурия осмонида Америка дронларига хавфли даражада яқин учиб, уларнинг йўналишдан оғишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари марказий қўмондонлиги Россиянинг Су-35 самолёти Америка МҚ-9 Reaper дронига яқинлашаётгани акс этган видеони эълон қилди. Унда дроннинг парвоз йўли бўйлаб ҳаракатланаётган бир нечта парашютли ракеталар кўрсатилган.

“АҚШнинг учта МҚ-9 учувчисиз учоқлари ИШИДга қарши миссияни амалга ошираётган бир пайтда Россиянинг учта қирувчи самолёти уларни таъқиб қила бошлади”, — деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-лейтенанти Алексус Гринкевич.

Унинг сўзларига кўра, Россия самолётлари дронлар олдига бир нечта парашютли сигнал ракеталарини ташлаган, россиялик учувчилардан бири ўз самолётини МҚ-9 олдига жойлаштирган, форсаж камерани ёқиб, шу орқали операторнинг дронни хавфсиз бошқариш имкониятини пасайтирган”. 

Гринкевич Россия қирувчиларининг учувчисиз учоқларга қарши манёврларини “хавфли ва нопрофессионал” деб атади ҳамда Москвани “бундай ҳаракатни тўхтатишга” чақирди. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия осмонида Россия қирувчилари АҚШ дронларига хавфли даражада яқин учди
ePN