22:08 / 06.07.2023
458

Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоров қандай машиналарда юради? (фото)

Фото: Ижтимоий тармоқ

Ўзининг кўплаб хит қўшиқлари билан нафақат Россияда, балки МДҲ давлатларида ҳам таниқли бўлган хонанда Филипп Киркоров ҳашаматли ҳаёт кечиради. Уни “Россия эстрадаси қироли” деб аташлари ҳам бежиз эмас.

Шоҳга тахт керак бўлганидек, эстрада қиролига ҳам ўзига хос машина керак. Филипп Бедросовичнинг бешта автомобили худди ижрочининг ёрқин саҳна намуналари каби бир-биридан фарқ қилади, лекин уларнинг барчаси унинг ижодий табиатини ўзига хос тарзда акс эттиради.

“ВАЗ-2109”

Фото: Ижтимоий тармоқ

Бу машина анчадан бери Киркоровга тегишли эмас, аммо “ВАЗ” ёш ва истиқболли қўшиқчининг биринчи шахсий транспорти бўлган. Гап шундаки, Филипп Бедросович совет давридаёқ ушбу машинага эгалик қилган. Яп-янги кулранг “ВАЗ-2109” кўплаб совет фуқароларининг орзуси эди. Аммо, аниқ сабабларга кўра, ҳамма ҳам “ноловка” олишга қодир эмасди. Ўша вақтда қўшиқчи машинани 9 минг рублга сотиб олади.

Mercedes-Benz S-class

Фото: Ижтимоий тармоқ

Mercedes-Benz S-class поп қироли автотураргоҳининг ҳақиқий безагига айланди. Модель қўшиқчининг қиёфасига жуда мос келади. Бир вақтлар хонанда ҳатто ушбу модел учун реклама кампаниясида ҳам қатнашган. Миш-мишларга кўра, у қисқа видеодаги иштироки учун 5 миллион евро олган.

Mercedes-Benz S500 Maybach

Фото: Ижтимоий тармоқ

455 от кучига эга 4,7 литрли двигатель, ажойиб кўриниш ва мукаммал техник хусусиятлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, шу жумладан Филлип Киркоровни ҳам. Моделнинг максимал тезлиги — соатига 250 км.

Hummer Ultra Reincarnation

Фото: Ижтимоий тармоқ

Киркоровнинг гаражидаги энг кўзга кўринган автомобиль узунлиги 11 метр бўлган оппоқ Hummer’дир. Катта ўлчамдаги автомобиль Қўшма Штатлардан ярим миллион долларга сотиб олинган, бу харажат ўзига хос эксклюзивлиги билан ўзини оқлайди. Саҳна қироли транспорт воситаларидан пулини аямайди. Ахир узоқданоқ одамлар уларга чинакам қирол яқинлашаётганини тушунишлари керак. Бундан ташқари, техник кўрсаткичларга кўра, модел анча-мунча машиналарни ортда қолдира олади.

Porsche Cayenne S

Фото: Ижтимоий тармоқ

Россияда бу немис спорт кроссовери анчадан бери таниқли, айниқса машҳурлар орасида. 500 от кучига эга 4,8 литрли двигателга эга статусга эга автомобиль 2010 йилларнинг бошида хонанданинг гаражига қўшилган. Журналистлар ва шунчаки ўткинчилар ҳам хонандани ушбу машина ёнида кўп марта кўришган. Автомобиль рақамлари ҳам шунчаки сонлар эмас — О777МП77. Бугунги кунда бундай рақам учун Cayenne’дан кўра кўпроқ пул тўлаш керак бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоров қандай машиналарда юради? (фото)
ePN