Украина Қуролли Кучларини кассетали ўқ-дорилар билан таъминлаш АҚШ учун ёмон якунланади, деб ёзди АҚШ Конгресс вакили Маржори Тейлор Грин Twitter’да.
"Украинага хавфли кассетали ўқ-дориларнинг жўнатилиши АҚШ томонидан урушни кучайтирилиб, охир-оқибат бизни ядро қуролига эга Россия билан исталмаган урушга жалб қилиш орқали Америка халқи ва миллий хавфсизлик манфаатларимизга хавф туғдириши мумкин", - дейилган хабарда.
Унинг фикрича, АҚШнинг роли бу можарога барҳам бериш ва тинчлик музокаралари олиб боришдан иборат бўлиши керак.
"Америка халқи ва АҚШ миллий хавфсизлик манфаатлари Украинада хавф остида эмас", - деди Грин.
Портлаш пайтида кассетали бомбалар кичикроқ ўқ-дориларни - бир неча ўндан 600 ёки ундан кўп сочади. Улардан баъзилари техник сабабларга кўра портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган ўқ-дорилар охир-оқибат миналарга айланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар