00:19 / 10.07.2023
652

Путин Герасимовни Украинадаги рус қўшинлари қўмондони лавозимидан четлатди

Фото: “ТАСС”

Россия президенти Владимир Путин генерал Валерий Герасимовни Украинадаги рус қўшинлари қўмондони лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. 

“Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин томонидан уюштирилган тартибсизликдан сўнг ҳокимиятнинг энг юқори поғонасида тозалаш ишлари давом этмоқда. Путин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Мариупол мудофаа қўмондонларини Туркиядан олиб келганидан ғазаблангач, шундай қилгани айтилмоқда.

Нашр россиялик тарғиботчиларнинг Герасимовнинг Украинадаги қўмондонликдан четлатилгани ҳақидаги хабарларига таянади.

Россия медиасига кўра, 67 ёшли генерал лавозимга тайинланганидан кейин олти ой ўтмай ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига генерал-полковник Михаил Теплинский тайинланган.

Герасимов Бош штаб бошлиғи сифатида Россия Қуролли кучларига масъул бўлиб қолади, аммо уруш учун умумий жавобгарлик энди Россия Ҳаво-десант кучлари қўмондони 54 ёшли Теплинский зиммасига тушади. Герасимовнинг ҳозир “ҳарбий операция”га алоқаси йўқлиги айтилмоқда.

“Россия деспоти ўзининг нотўғри ўйланган уруши давомида бир қанча раҳбарларни, жумладан, ъМариупол қассобиъ сифатида танилган генерал-полковник Михаил Мизинцевни ҳамда шу йил бошида Угледардаги қирғин ортида турган генерал Рустам Муродовни ишдан бўшатган”, — дейилади хабарда.

Герасимовнинг четлатилиши Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини кучайтириши кутилаётган Литванинг Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО саммити ва АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга кассетали бомба етказиб беришга рухсат бериш ҳақидаги қарори фонига тўғри келди.

“Пригожин исёнидан сўнг Герасимов омма олдида кўринмади, чунки Путин урушдаги муваффақиятсизликлар учун айбни бошқа бировга юкламоқчи”, — дейилади мақолада.

Шунингдек, Герасимовнинг ўринбосари, 56 ёшли генерал Сергей Суровикин ҳам “йўқолиб қолган”, миш-мишларга кўра, у “ташқи дунё билан алоқада бўлмаган” ва “Пригожинни жимгина қўллаб-қувватлагани” учун сўроқ қилинмоқда.

Қолаверса, исён куни Пригожин билан учрашган Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров ҳам ғойиб бўлгани ҳақида миш-мишлар бор.

Қайд этилишича, “Азовстал” қўмондонлари Туркиядан қайтиб келганидан “ғазабланган” Путин Герасимовни лавозимидан четлатган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Герасимовни Украинадаги рус қўшинлари қўмондони лавозимидан четлатди
ePN