07:00 / 11.07.2023
319

Эрдўғон Швецияни НАТОга қабул қилиш борасида янги ультиматум қўйди

Фото: AP Photo

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швецияни НАТОга қабул қилиш Туркия Европа Иттифоқига қабул қилинганидан кейин амалга ошиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Бизга берилган барча ваъдалар амалга ошишини истаймиз. Туркия Европа Иттифоқи эшигида 50 йил кутишга мажбур бўлди. Бизни кутишга мажбурлаётган бу давлатларга Вильнюсда шуни айтаман: аввал Туркия учун Европа Иттифоқи эшикларини очинг, кейин Финляндияга нисбатан илгари қилганимиздек, Швецияга ҳам йўл очамиз”, — деди Эрдўғон.

Туркия раҳбари НАТО саммити учун Вильнюсга учишдан олдин Истанбул Отатурк аэропортида тегишли баёнотни берди. У мазкур шартни АҚШ президенти Жо Байденга етказганини таъкидлади.

Туркия 1999 йилдан бери номзод мақомида, Хорватия айни дамда ЕИга охирги бўлиб қўшилди — бу 2013 йилда содир бўлди. Мазкур жараён ўн йил давом этди. 2016 йилдан бери Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз режим бўйича музокаралар амалда тўхтатилган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециядан НАТОга аъзолик аризасини тасдиқлаш учун 130 нафар “террорчи”ни экстрадиция қилишни талаб қилганди. Эрдўғон Стокгольм 130 нафар “террорчи”ни Анқарага экстрадиция қилгандан кейингина Туркия Швециянинг НАТОга киришини маъқуллашини айтганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Швецияни НАТОга қабул қилиш борасида янги ультиматум қўйди
ePN