22:08 / 11.07.2023
757

Буданов: ‘Вагнер’ исён куни ядровий омборга борди, лекин эшикни очолмади

Фото: ЛИГА

Россияда исён пайтида “Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси ёлланма аскарлари ядро қуроллари сақланадиган Воронеж-45 базасига етиб борган. Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Reuters’га берган интервюсида бу ҳақда гапирди.

Маҳаллий аҳоли томонидан олинган видео ва интервьюларга кўра, “Вагнер”чиларнинг бир қисми Москва томон ҳаракатланар экан, автомагистрал бўйлаб шарққа, мустаҳкамланган Россия армияси базаси йўналишига бурилиб кетган. Бироқ кузатув Воронеж-45 ядро базасидан 100 километр узоқликда тугайди.

Буданов “Вагнер”чилар анча олдинга силжишганини таъкидлайди. Улар базага етиб борган ва ўзларининг исёнда улушини ошириш учун “совет давридаги кичик ядровий қурилмалар”ни хоҳлаган.

“Агар охиригача курашишга тайёр бўлсангиз, унда бу база ставкани сезиларли даражада оширадиган объектлардан биридир”, — дейди Украина разведка раҳбари.

Жангарилар ва ядро қуроллари ўртасидаги ягона тўсиқ ядровий омборхона эшиги бўлгани айтилмоқда.

“Омборхона эшиклари ёпиқ эди, улар техник қисмга кирмади”, — таъкидлайди Буданов.

Унинг сўзларига кўра, Воронеж-45 базасида кичик ядровий қурилмалар сақланади, уларни ҳатто рюкзакда ҳам олиб юриш мумкин.

“Бу рюкзакларни сақлаш учун асосий жойлардан бири эди”, — дейди у.

Номаълум сабабларга кўра ёлланма аскарлар орқага чекинган. Айни пайтда Кремлдаги манба бу маълумотни тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, “Вагнер” “алоҳида қизиқиш зонасига киришга муваффақ бўлган, бундан америкаликлар хавотирланган, чунки у ерда ядро қуроллари сақланган”.

Пригожин исёни

“Вагнер” билан боғлиқ воқеалар Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини вагнерчилар лагерига зарба беришда айблаб, жавоб беришга ваъда берганидан кейин бошланди. 24 июнь куни эрталаб “Вагнер” кучлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини тўсиб, Москва томон йўл олди. Россия Мудофаа вазирлиги айбловларни рад этиб, буни провокация деб атади.

Ўша куни кечқурун Лукашенко билан музокаралар натижасида Пригожин чекинишни эълон қилди. Кремль Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилиши, вагнерчилар жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва Пригожиннинг ўзи Беларусга кетиши мумкинлигини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буданов: ‘Вагнер’ исён куни ядровий омборга борди, лекин эшикни очолмади
ePN