08:26 / 12.07.2023
1 295

Шойгу АҚШ Украинага кассетали бомбалар берса, Россия қандай жавоб қайтаришини айтди

Фото: Россия Федерацияси Давлат Думаси матбуот хизмати

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ Украинага кассетали бомба етказиб берган тақдирда Россиянинг жавоби қандай бўлишини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Шойгунинг сўзларига кўра, Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилса, Россия қўшинлари Украина армиясига қарши худди шундай воситаларни қўллашга мажбур бўлади. У  Америка раҳбариятининг бу қарори конфликтнинг чўзилишига таъсир қилишини таъкидлади.

Россия Мудофаа вазир мамлакат “ҳар эҳтимолга қарши” кассетали бомбаларга эгалигини айтди.

Аммо бу қуроллар тинч аҳолига таҳдид солаётганини тушуниб, Москва ҳар доим ўзини тийиб келган ва улардан “махсус ҳарбий операция”да фойдаланишдан сақланади, — деган Шойгу.


АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар беради

Кассетали ўқ-дорилар (ёки кассетали бомбалар) ўнлаб-юзлаб кичикроқ бомбаларни ўз ичига олган контейнерлардир. Уларни самолётдан, артиллериядан, ракета отиш мосламаларидан, денгиз қуролларидан отиш мумкин.

Кассетали ўқ-дорилар олдиндан белгиланган баландликда очилади, бу мўлжалланган нишоннинг майдонига боғлиқ бўлиб, ичидаги ўқ-дорилар белгиланган ҳудудга тақсимланади. Ўқ-дорилар бир-бирига таймер билан боғланган ва ерга яқинроқ портлайди.

Нима учун кассетали ўқ-дорилар баҳсга сабаб бўлмоқда?

Бомбалар катта майдонга тушгани сабабли улар жанговар бўлмаган ҳудудларга ҳам таҳдид солиши мумкин. Бундан ташқари, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маълумотларига кўра, ўқ-дориларнинг 10 фоиздан 40 фоизгача бўлган қисми нобуд бўлади ва портламаган ўқ-дорилар тинч аҳоли учун йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давомида хавф туғдиради.

Потенсиал ҳалокатли кассетали ўқ-дорилар Лаос ва Вьетнамда ишлатилганидан 50 йил ўтиб ҳамон портламай қолмоқда, бу эса мазкур қуролларни кенг миқёсда тақиқлашни талаб қилишга ундади.

Кассетали ўқлар тўғрисидаги конвенция туфайли дунёнинг аксарият мамлакатлари ушбу қуроллардан фойдаланишни аллақачон тақиқлаб қўйган, бу эса уларни захиралаш, ишлаб чиқариш ва узатишни ҳам тақиқлайди. Ушбу конвенция га 123 давлат қўшилган, аммо яна 71 давлат (хусусан, АҚШ, Украина, Россия) қўшилмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу АҚШ Украинага кассетали бомбалар берса, Россия қандай жавоб қайтаришини айтди
ePN