Россия Мудофаа вазирлиги режага мувофиқ "Вагнер" гуруҳидан қурол-яроғ ва ҳарбий техникани қабул қилиш жараёнини якунламоқда.
- 2 мингдан ортиқ ҳарбий техника бирликлари ва қуроллар, шу жумладан юзлаб Т-90, Т-80, Т-72Б3 танклари, "Град", "Ураган" ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, "Панцир" ҳаво мудофаа тизими, "Гвоздика", "Акация", "Гиацинт", "Тюльпан" ўзиюрар артиллерия мосламалари ва гаубицалар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқалар қабул қилиб олинди;
- Олинган техникалардан орасида ўнлаб машиналар ҳеч қачон жанговар шароитларда ишлатилмаган;
- 2,5 минг тоннадан ортиқ турли ўқ-дорилар ва 20 мингга яқин ўқотар қуроллар бор;
Барча ҳарбий техника дастлаб мамлакат ичида жойлашган таъмирлаш ва тиклаш бўлинмаларига юборилади. Фойдаланишга тайёргарлиги текширилгани ва техник хизмат кўрсатилганидан сўнг - улардан белгиланган мақсадда фойдаланилади, - дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар