16:48 / 15.07.2023
874

Швецияда Тавротни ёқишга рухсат берилди: Исроил бундан дарғазаб

Швецияда Тавротни ёқишга рухсат берилди: Исроил бундан дарғазаб

Исроил президенти Ицхак Герцог жума куни Швеция ҳукуматини яҳудийларнинг муқаддас китоби Таврот нусхасини оммавий равишда ёқиб юборишга рухсат берганини кескин қоралади.

Ашкенази бош раввини эса Швеция бош вазирига шанба куни режалаштирилган тадбирни бекор қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Жума куни Швеция полицияси Стокголмдаги Исроил элчихонаси олдида яҳудийликнинг муқаддас китоби Таврот ва Инжилни ёқиш учун шанба куни оммавий йиғилиш ўтказишга рухсат берган эди.

Исроилнинг i24 ахборот сайти хабарига кўра, Исроил президенти Ицхак Герцог: “Мен Швециянинг муқаддас китобларни ёқишга рухсат берганини сўзсиз қоралайман. Исроил давлати президенти сифатида бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас бўлган Қуръоннинг ёқиб юборилишини қораладим ва ҳозир ҳам худди шундай тақдирни яҳудийларнинг муқаддас китоби кутаётгани юрагимни ранжитади”, деган президент.

Исроилнинг Швециядаги элчиси Зив Нево Кулман ҳам муқаддас китобларни оммавий равишда ёқиб юборишга рухсат берилганидан ҳайрат ва шокда эканини айтади.

“Мен ҳар қандай диннинг муқаддас китобларини ёқиб юборишни сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нафрат ва ҳурматсизлик ҳаракати сифатида кескин қоралайман”, — деб ёзган Кулман твиттерда.

Айни пайтда Исроилнинг Ашкенази ҳаракати раҳбари раввин Девид Лау Швеция Бош вазири Улф Кристерссонга мактуб йўллаб, уни китобни таҳқирлашни тўхтатишга чақирди.

"Мен сизни бу ҳаракатнинг олдини олиш учун қўлингиздан келган ҳамма нарсани қилишга чақираман. Сўз эркинлиги ҳамма нарсага рухсат берилган дегани эмас", - деб Times of Israel Лаунинг мактубидан иқтибос келтиради.

"Яҳудийларнинг муқаддас нарсаларини ҳар қандай таҳқирлаш эркинлик эмас, балки антисемитизмдир", деган бош раввин.

Ўтган ой Салван Момика лақабли экстремист Швециянинг Стокголм шаҳридаги масжид олдида полиция ҳимояси остида Қуръон нусхасини ёқиб юборган эди.

Унинг провокацион ҳаракати бутун дунё мусулмонлари нишонлайдиган асосий ислом диний байрамларидан бири Қурбон ҳайитига тўғри келди.

Бу бутун ислом оламида, жумладан Туркия, Иордания, Фаластин, Саудия Арабистони, Марокаш, Ироқ, Эрон, Покистон, Сенегал, Марокаш ва Мавритания томонидан қораланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда Тавротни ёқишга рухсат берилди: Исроил бундан дарғазаб
ePN