17:33 / 15.07.2023
375

Бразилияда дунёдаги энг қиммат сигир 4,3 млн долларга сотилди (видео)

Фото: Getty Images

Бразилиядаги кимошди савдосида йирик оқ сигир тарихдаги энг юқори нархга сотилди. Савдолашиш бир неча босқичда ўтказилди, сигирга эгалик ҳуқуқининг ярми 2022 йилда тахминан 800 000 долларга сотилган ва ўша пайтда рекорд ўрнатган эди. Жорий йилнинг июнь ойи охирида мулк ҳуқуқининг яна учдан бир қисми 1,44 миллион доллар эквивалентига сотилди, шу тариқа жониворнинг умумий қиймати 4,3 миллион долларни ташкил этди, деб ёзмоқда Newsweek.

Бу нарх расман уни дунёдаги энг қиммат сигирга айлантиради. Сигир Неллоре зотига мансуб, бу зот мармарга ўхшаш гўшт бериши билан машҳур. Неллоре сигирлари ўзига хос хусусиятларга эга, масалан, уларнинг юнги ёрқин оқ, елкаларида бўртиқ бўлади.

Оклахома штати университети маълумотларига кўра, улар юмшоқ ва осилган териси туфайли табиий равишда юқори ҳароратга бардош беради. Уларда Европа зотларига қараганда икки баравар кўп тер безлари мавжуд. Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Неллоре туманидан тарқалган бу зот, биринчи навбатда, чидамлилиги ва сифати паст озуқа билан ҳам ўсиш қобилияти туфайли Бразилиядаги энг муҳим зотлардан бирига айланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда дунёдаги энг қиммат сигир 4,3 млн долларга сотилди (видео)
ePN