Janubiy Koreyada kuchli yomg‘ir oqibatida 32 kishi qurbon bo‘ldi, deya xabar bermoqda Yonhap agentligi.
Фалокатларни бошқариш ва хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича марказий штаб маълумотига кўра, ўтган ҳафтадан бери мамлакатда давом этаётган кучли ёмғирлар натижасида 26 киши ҳалок бўлган, яна ўн киши еса бедарак йўқолган.
Қутқарувчилар Осон шаҳрида сув босган ер ости туннелида қолиб кетган автобусдан қўшимча равишда олти нафар жасадни олиб чиқди.
Душанба куни кечқурун Жанубий Корея шаҳарларига 100 миллиметрдан ортиқ ёғин ёғди, Донгжак-гу метрополитени ҳудудида бир соат ичида 141,5 мм ёмғир ёғди, бу 1942 йилдан бери энг кўп миқдор саналади.
Ёмғир туфайли темирйўл алоқаси узилиб, бир неча метро бекати сув остида қолган, 80 та йўл участкаси тўсиб қўйилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!